Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара туманида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топганлигининг 537 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

×

 2020-02-14 21:09:09    1111

PDF yuklash
Chop etish


Данғара туманининг маданият саройида ўзбек адабиётининг йирик вакили, тарихчи, давлат арбоби, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топганлигининг 537 йиллиги муносабати билан   маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Адабиёшунос олимлар, жамоатчилик вакиллари ва мактаб ўқувчилари иштирок этдилар.


Тадбир бошда сўзга чиққан туман ҳокими С.Аминжонов  Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг маълум ва машҳур асарлари билан тарихнавис адиб, лирик шоир ва ижтимоий масалалар ечимига ўз ҳиссасини қўшган олим сифатида халқимиз маънавий маданияти тарихида муносиб ўрин эгаллашини алоҳида қайд этиб ўтди.


Маданият марказида ўтказилган тадбирда 39-ўрта мактаб ўқувчилари томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг хаёти ва ижоди хақида сахна кўринишларни ижро этилди.


Шунингдек тадбирга Ўзбекистон ҳалқ артисти Мамуржон Тўхтасиновнинг ўғли Умиджон Тўхтасинов ташриф буюрди ва куй қўшиқлар ижро этилди.