Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара тумани маданият марказида “Турон” мактаб театри Республика танловининг туман босқичи ўтказилди.

×

 2024-04-08 07:57:09    851

PDF yuklash
Chop etish


Данғара тумани маданият марказида “Турон” мактаб театри Республика танловининг туман босқичи ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ҳамда таниқли актёр Ҳилол Насимов иштирок этиб, театр бугунги ёшлар учун тарбия ва маънавият ўчоғи эканлигини такидлаб,  танлов қатнашчиларга муваффақият тилашди. 
Ўқувчилар ўртасида театр санъатини кенг тарғиб қилиш, уларда нотиқлик маҳорати ва саҳна маданиятини шакллантириш мақсадида ўтказилаётган танловда иштирокчилар белгиланган шартлар бўйича ўз истеъдодларини намоён этишди.   
Якуний натижаларга кўра
1-ўринни 39-мактабнинг «Янги юлдузлар» жамоаси, 
2-ўринни 28-мактабнинг «Ёш актёрлар» жамоаси, 
3-ўринни 12-мактабнинг «Суюнчи» жамоаси қўлга киритишди
Танлов ғолиб ва совриндорлари ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.