Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара туманида ерга чигит қадалди

×

 2023-03-17 09:06:10    182

PDF yuklash
Chop etish



Данғара  туманидаги “Абдулажон ота” фермер хўжалиги даласида чигит экиш мавсумини бошлашга бағишланган кўргазмали-амалий семинар бўлиб ўтди. 
Семинар аввалида яхши ниятлар билан жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди. Қишлоқ хўжалиги фахрийлари томонидан бўлғуси ҳосилга барака тилаб   дуо қилинди.
Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари А.Турсунов туман сектор рахбарлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, кластер ходимлари, қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилот ва корхоналар раҳбар ва ходимлари иштирок этдилар. 
Семинарда сўз олганлар қисқа муддатларда чигитни экиб, ундириб олиш, ғўза парваришлаш, кластер билан фермерлар ҳамкорлигини яхшилаш, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини имкон қадар арзонлаштириш, бевосита далада меҳнат қилаётган деҳқонларнинг манфаатдорлигини ошириш масалаларига батафсил тўхталдилар.