Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАКТАБ ОСТОНАСИДАН БОШЛАНАДИ”

×

 2021-02-15 18:38:04    704

PDF yuklash
Chop etish


“Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” шиори остида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Данғара тумани Кенгаши томонидан бошланғич ташкилот етакчилари ва Сардорлар Кенгаши аъзолари фаолиятига бағишланган амалий-семинар бўлиб ўтди.

 


Ушбу тадбирда туман ҳокими Ш.Тожихакимов, туман сектор раҳбарлари, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Тадбир давомида Спорт ва маданият йўналиши сардорлари томонидан ташкил этилган спорт ва рассомчилик мусобақалари жараёни билан ташишиб ўтишди.

1-Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб интернати ўқувчилари томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан “Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур” мавзусида адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ўқувчилари ўзлари ёд олишган Бобур ғазалларидан, рубоийларидан парчалар айтиб беришди. Буюк бобокалонимизнинг кечмишлари ҳақида бадиий чиқишлар намойиш этишди.


Спорт ва маданият йўналиши сардорлари томонидан ташкил этилган спорт ва рассомчилик мусобақалари ғолиблари туман ҳокими ҳамда сектор рахбарлари томонидан тақдирландилар.

 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram