Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

 2020-10-17 13:28:16    719

PDF yuklash
Chop etish


Фейсбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири Данғара туманида ўзи яшайдиган ҳудуддаги тез ёрдам пункти автомашинаси бузуқ  экани ва фермерлардан тамирлаш учун  пул йиғилаётгани ҳақида фикрлар ёзган.

Ушбу холат бўйича ишчи рурух томонидан ўрганилганда бундай холат бўлмаганлиги  фермерлардан тез тиббий автомашинасини тамирлаш учун пул йиғилмаганлиги аниқланди.  Шу ўринда таъкидлаш лозимки, туман тез тиббий ёрдам бўлимлари ва шифохоналарнинг моддий–техник базасини мустаҳкамлаш, тиббиёт ходимларига муносиб шарт-шароит яратиш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шу мақсадда жорий йилнинг 19 июль куни вилоят ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджет ҳисобидан шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига 20 дона, 19 сентябрь куни эса 40 дона “Damas” русумидаги махсус автомашиналар берилди.

Келгусида тез тиббий ёрдам машиналари сонини янада кўпайтириш, техник жиҳатдан эскириб қолган автомашиналарни таъмирлаш ва босқичма-босқич янгисига алмаштириш ишлари давом этади.