Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

×

 2020-10-06 17:38:19    1105

PDF yuklash
Chop etish


Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари,   туман ҳокимининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси Данғара тумани бўлими мудири,  иқтисодий соҳадаги ташкилот раҳбарлари,  масалага даҳлдор корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашишди. Шунингдек сессияда вилоят ҳокими ўринбосари М. Абдураҳмонов қатнашишди.

Сессия кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 24 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш натижалари, шунингдек, рейтинг натижаларига асосан йил якунига қадар ва келгуси йилнинг биринчи ярмида эришиладиган мақсадли кўрсаткичлардан иборат аниқ чора-тадбирлар, муддатлар ва масъул ижрочилар акс эттирилган амалий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш бўйича туман сектор раҳбарларининг ахбороти киритилди.

Дастлаб сессия иштирокчилари туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Тожиҳакимовнинг ахборотини тингладилар.

Шундан сўнг кун тартибидаги масала юзасидан туман прокурори, 2-сектор раҳбари Убайдуллаев Акмалжон Ғайратович, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ахмедов Шерзоджон Зокирович, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 4-сектор раҳбари Мухриддинов Мухаммадодил Сирожиддиновичнинг ахбороти, тингланди.

 


Сессияда кўрилган масала юзасидан қарор қабул қилинди.

Шу билан халқ депутатлари туман Кенгашининг 12-сессияси ўз ишини якунлади.