Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун спортнинг футбол ва мини-футбол турлари бўйича ўтказилган мусобақалар ўз якунига етди.

×

 2022-06-04 15:44:07    350

PDF yuklash
Chop etish


Данғара туманида ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати  кубоги учун спортнинг футбол ва мини-футбол турлари бўйича ўтказилган мусобақалар ўз якунига етди.
Уюшмаган, кам таъминланган ва айни пайтда ишсиз ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни, шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш хусусан, спортнинг мини-футбол ва футбол  турларини ёшлар орасида оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни эрта аниқлаш мақсадида ўтказилган мазкур  ДХХ кубоги ғолиб жамолари туман ҳокими, сектор рахбарлари ҳамда ўзбек кино ижодкорлари томонидан муносиб тақдирландилар. 
Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни Катта Амиробод МФЙ жамоаси, 2-ўринни Қора кўрпа МФЙ жамоаси,3-ўринни Тумор жамоаси қўлга киритди.
Шунингдек Мини футбол бўйича 1-ўринни Тўлабой МФЙ жамоаси, 2-ўринни Капасарой МФЙ жамоаси,3-ўринни Пишқарон МФЙ жамоаси қўлга киритди.