Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДА ЧИҚАРИЛГАН МУРОЖААТ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ.

×

 2022-04-30 09:30:39    415

PDF юклаш
Чоп этиш




Блогер Нигора Алимова томонидан Facebook ҳамда Telegram сахифалари орқали “СарсонБўлдимБорЙўқолДебҲайдашди...”номи остида чиқарилган тадбиркор мурожаати  туман ҳокими ҳамда тегишли ташкилот рахбарлари иштирокида атрофлича ўрганилиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланди.


Данғара ширкат хўжалигининг Чодаклик қишлоғи худудидаги томорқа ер майдонидан Қўқон шахрида яшовчи фуқаро Боймуродов Бахтиёржонга ахолига маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари қурилишини лойихалаш ва қуриш учун ер майдони танлаш ҳамда ажратиш хақидаги туман комиссиясининг 2004 йил 2 августдаги далолатномасини ва Данғара ширкат бошкарув аъзоларининг 2004 йил 15 сентябрдаги 28/1-сонли йиғилиш қарорларига асосан Боймуродов Бахтиёржонга ахолига маиший хизмат курсатиш шахобчалари курилишини лойихалаш ва қуриш учун жами 783,0 кв.метр ер майдони шундан Доимий фойдаланиш учун 144,0 кв.м вақтинча фойдаланиш учун 639,0, кв.метр «Тошкент-Кукон-Уш» автомобиль йулининг химоя худуди бўлиб у ер майдонига капитал қурилиш қилмаслик шарт билан Данғара тумани ҳокимининг 19 январ 2006 йилда қарори тасдиқланган.


Шунингдек фуқаро Боймуродов Бахтиёржон томонидан “Ахолига маиший хизмат кўрсатиш” бино иншоатларини 60%га қуриб битказилганлиги бўйича эгалик хуқуқи берилиши бўйича  2018 йил 27 июл куни Данғара тумани ҳокимининг 886 сонли қарори чиқарилган.

 

Туман халқ қабулхонасида туман ҳокими, сектор рахбарлари, фуқаро Боймуродов Бахтиёржон ҳамда Чодаклик қишлоғи ахолиси ва блогер Нигора Алимова иштирокида ушбу масала тўлиқ мухокама этилиб ўтилди.

Махалла ахолиси томонидан махаллага кириш йўли ажратилиши бўйича мурожаатлари ҳам эшитилди. Мухокама жараёнида хар икки томон ўзаро келишиб олинди. Ушбу мурожаат тўлиқ бартараф этилди.   



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram