Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ДАНҒАРА ТУМАНИДА ЯНА БИР МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.

×

 2022-01-26 14:49:57    423

PDF юклаш
Чоп этиш


Данғара тумани Бойбўта МФЙ Тоғлик қишлоғида 60-сонли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Давлат дастури асосида ажратилган маблағ хисобига қуриб битказилган ушбу боғча ўз бағрига 100 нафар тарбияланувчиларди олди ҳамда 20 нафар “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз фуқаролар янги иш жойига эга бўлди . 


Мактабгача таълим ташкилотининг очилишига бағишлаб ташкил этилган тадбирда Фарғона вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдиб, болажонларни янги муассасанинг фаолият бошлагани билан муборакбод этишди. 

Очилиш маросимида болажонлар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилди. 

Ушбу муҳташам бинодаги ўйин майдончалари, кенг ва ёруғ хоналар, ётоқ жойлари ва ошхона болажонларнинг эмин-эркин ўсишлари, соғлом ва билимли бўлишлари учун хизмат қилади.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram