Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДАНҒАРА ТУМАНИДА МИЛЛАТИМИЗНИНГ УЛУҒ АЙЁМИ – ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ. 

×

 2021-10-21 17:49:18    467

PDF yuklash
Chop etish


Туман Маданият марказида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 32 йиллиги муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Анваржон Алиевич Абдуллаев сўз олиб, байрам муносабати билан туманимиз аҳлини самимий муборакбод этди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан ўзбек тили гўзал ва жуда бой тил, уни ҳурмат қилиш ва сақлаб қолиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз эканлигини таъкидлади. 

“Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” мавзусида ижодий ишлар танловида ғолиб деб эътироф этилган ижодкор ёшлар ҳамда соҳа вакилларига ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари сектор рахбарлари томонидан топширилди.

Туман Маданият маркази ҳамда 27-сонли болалар Мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг бебаҳо тилимизни мадҳ этувчи шеърлари, дилрабо куй-қўшиқлари тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram