Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ДАНҒАРА ТУМАН 1-СОН КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИДА “ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ” ФЕСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТДИ. 

×

 2021-05-19 20:46:13    675

PDF юклаш
Чоп этиш


Фестивалда Данғара туман ҳокими Ш.Тожихакимов Фарғона вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Т. Бойматовлар   иштирок этди.

Данғара туман ҳокими Ш. Тожихакимов ва Фарғона вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Т. Бойматовлар   сўзга чиқиб, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, оналарга бўлган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида фикрлар билдириб ўтишди.

Тадбирда касб-ҳунар мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган мусиқий саҳна кўринишлари намойиш этилди. Ҳар бир йўналишлар кесимида касблар фестивали ҳамда 5 ташаббус бўйича кўринишлар ташкил этилди. Ўқувчилар ўзлари танлаган касб-ҳунар бўйича  ўқув йили давомида эгаллаган касб-хунар сирларини  намойиш қилиб бердилар.

Фестивалда иштирок этган оналарга Данғара туман ҳокими Ш. Тожихакимов ва Фарғона вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Т. Бойматов, Данғара туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори О.Деҳқоновлар томонидан эсдалик совғалар топширилди.    



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram