Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН 73 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

×

 2021-02-26 08:48:19    615

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги кунда барчамиз гувоҳи бўлиб турганимиздек, мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш орқали кам таъминланган оилаларга амалий ёрдам кўрсатиш йўналишларида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Юртимизда халқ билан очиқ мулоқот қилиш, аҳолининг талаб ва таклифларини ўрганиш, уларнинг дардларини тинглаш, муаммоларни имкон даражасида жойида ҳал этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, секторлар раҳбарлари ва давлат органларининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

 Данғара тумани “Маданият ва аҳоли дам олиш маркази”да туман суди раиси Х. Сотволдиев билан “Аёллар дафтари”га киритилган 73 нафар хотин-қизлар ўртасида сайёр қабул ташкил этилди. Унда асосий эътибор алимент олиш, қонуний ажрим, банкдан кредит олишга доир ҳужжатларнинг тартиб-тамойиллари қаратилди. Сайёр қабулда, шунингдек, ўзини-ўзини банд қилган аёлларга бериладиган имтиёзлар, жиноий жазоларни енгиллаштириш бўйича мурожаатлар тингланди. 



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram