Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Коррупция ва жамият

×

 2020-09-23 10:58:43    766

PDF yuklash
Chop etish



“Ҳар қандай давлат тизимида қонунлар ва бошқа фармойишлар орқали ишни шундай ташкил этиш керакки, унда манфаатдор шахсларнинг ноқонуний йўл билан бойишига йўл қўймаслик лозим”.

                                                                                                                      Аристотел

            Ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкинки, ҳар бир замон ва маконда жамият ҳамда давлат кушандаси бўлиб келган коррупция деб аталувчи иллат қадим замонлардан то ҳозирги кунга қадар мавжуд бўлиб келмоқда. Юридик адабиётларда коррупция атамаси “айниш, порага сотилиш”, айримларда эса” бузиш, сотиб олиш, пора эвазига оғдириш” деган маъноларда талқин этилади.

            Статистик маълумотларга юзланадиган бўлсак, дунёда айнан коррупция ва порахўрлик натижасида йилига бир триллион доллардан ортиқ маблағ ўзлаштирилар экан. Айнан коррупция деб аталувчи иллат халқаро майдонда ҳам глобал муаммолар қаторида юқори ўринни эгаллаганлиги кундай равшан.

            Ўзбекистон Реапубликасида коррупцияни илдизи билан йўқ қилиб, мамлакатни бутун дунё ҳамжамиятига ўрнак сифатида кўрсатиш учун қуйидаги чора-тадбирлар яхши ёрдам беради:

-          ҳар қандай жиноятнинг оқибатлари билан эмас, балки, ушбу хатти-ҳаракатларни амалга оширишга шароит яратиб берувчи барча сабаб ва ҳолатларни аниқлаб, унинг олдини олиш, бартараф қилиш чораларини зудлик билан кўриш даркор;

-          мукаммал ҳамда сифатли қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг ижро этилиши устидан тизимли, кучайтирилган назорат олиб бориш мажбурийлигини йўлга қўйиш керак;

-          коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича нафақат, ҳуқуқшунослар, зиёлилар, балки, жамиятимизнинг барча ёшдаги аъзоларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини, маънивияти даражасини, уюшқоқлиги ва жамоат фаоллигини ошириш лозим;

Бундай коррупцион (порахўрлик) ишларни йўқотиш бирданига кечмайди, бу мақсадга аста-секинлик билан босқичма-босқич ислоҳотлар натижасида эришамиз албатта. Биз жамиятимизнинг барча аъзолари буюк тарихимиздан ижобий сабоқлар олган ҳолда келажакка очиқ кўз билан қараб, даҳлдорлик ҳисси билан биргаликда курашсак кўзлаган мақсадимизга албатта эришамиз.  

Ў.Акбарова