Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Тадбиркорлар билан учрашув.

×

 2020-06-11 15:56:34    1086

PDF yuklash
Chop etish



Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ислоҳотларнинг жойлардаги ижроси, бунёдкорлик ишлари, ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишиш мақсадида  Фарғона вилоятида ташрифлари чоғида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Данғара тумани ҳокимлиги залида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

10 июнь куни бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Бизнес-омбудсман дан вакил  Дилмурод Қосимов,  Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Муҳсинхўжа Абдураҳмонов, Фарғона вилоят прокурори ўринбосари Шамсиддин Турдалиев, туман сектор раҳбарлари ва тумандаги мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашдилар.

Учрашувда маҳаллий тадбиркорлар иш фаолиятида юзага келаётган муаммолар тингланиб, уларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли вазифалар топширилди. Тадбиркорлар томонидан сув,газ,электр энергияси, ер, мол-мулк тўловлари, банк кредитлари, тадбиркорлик субъектлари учун ер ажратиш каби долзарб масалалар бўйича саволларга жавоблар берилди.