Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДАНҒАРА ТУМАН ЭЛEКТР ТАЪМИНОТИ КОРХОНАСИ РEСПУБЛИКАДА ЮКСАК ЭЪТИРОФГА САЗОВОР БЎЛДИ

×

 2021-08-30 19:42:57    553

PDF yuklash
Chop etish



Бугун, 30 август куни «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мажлислар залида Президентимизнинг фармонига мувофиқ Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасида давлатимизнинг юксак орден ва медаллари, шунингдек, мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган, хусусан, электр энергетикаси тизимини янада юксалтиришда алоҳида фидойилик кўрсатаётган Жамият ходимларини «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

  Тадбир доирасида, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасида электр таъминоти корхоналари ўртасида «Шу азиз Ватанга фидодир жоним» шиори остида ўтказилган «Энг яхши электр таъминоти корхонаси» кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Республика миқёсида ўтказилган «Шу азиз Ватанга фидодир жоним» шиори остида ўтказилган «Энг яхши электр таъминоти корхонаси» кўрик-танловида, «Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ тасарруфидаги Данғара туман электр таъминоти корхонаси «Энг намунали электр таъминоти корхонаси биноси» номинацияси бўйича наъмунали деб топилиб, фаҳрли 2–ўринни эгаллади.


    Бу эса, йилдан–йилга соҳамизга берилаётган эътиборнинг амалдаги ифодаси десак адашмаган бўламиз.


  Сўнги икки–уч давомида «Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан туман, шаҳар электр таъминоти корхоналарининг тўлиқ қайтадан таъмирдан чиқарилиши, уларнинг моддий техник базасини янгиланиши ходимларни бугунги иш жараёнларида ҳалқимизга сифатли ва ўз вақтида хизмат кўрсатишларига асос бўлмоқда.


  Бундай юксак этироф билан нафақат Данғар туман электр таъминоти корхонаси ишчи–ходимларини балки, «Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖдаги барча ишчи–ходимларни муборакбод этиб қоламиз. 

  Мамалакатимиз ривожи йўлида ҳамда халқимиз хизматидан хеч қачон чарчаманглар.

  Мустақиллик байрами муборак бўлсин!

 «Фарғона ҲEТК» АЖ

матбуот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram