Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДАНҒАРА ТУМАНИ ҲОКИМИ “ҲОКИМ ВА ЁШЛАР” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ДОИМОБОД МАХАЛЛА ЁШЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ.
2021-02-16 18:21:38 687
Жорий йилнинг 16 февраль куни Данғара тумани ҳокими “Ҳоким ва ёшлар” лойиҳаси доирасида Доимобод махалла ёшлари билан учрашди.
Учрашув давомида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари билан танишган туман ҳокими Президентимиз раҳнамолигида олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, янгиланишлар, келгусидаги истиқболли режалар ҳақида батафсил маълумот берди.
Махалла ёшлари ўзларини қизиқтирган масалалар, янги ғоя ва ташаббуслари, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига жавоб олишди. Ёшлар томонидан билдирилган масалалар, муаммо ва таклифлар ҳоким томонидан маъқулланиб, бажарилиши юзасидан керакли вазифалар белгилаб олинди ҳамда дехқончилик қилиш учун ер сўраб мурожаат қилган ёшларга 20 сотихдан ер майдони ажратилиб берилиши бўйича мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.