- Bosh sahifa
- Yangiliklar
Данғара туман ҳокимининг жорий йилдаги илк фуқаролар қабули.
×
Данғара туман ҳокими ва соҳа масъуллари “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” деган асосий тамойил остида халқимиз мурожаатларини тинглаб, ечимини тўлиқ таъминлаш бўйича амалий ишлар қилмоқда.
Данғара тумани ҳокими Ш.Тожихакимовнинг жорий йилдаги илк фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабул давомида 60 дан ортиқ фуқаролар ўз мурожаатлари билан иштирок этди. Қабулда 45 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатлар асосан ишга жойлашиш, уй-жой олиш ва таъмирлаш, электр энергияси билан таъминлаш масалалари ташкил қилади.
Мурожаатчиларнинг айрим муаммолари жойида бартараф этилган бўлса, қолган масалалар юзасидан маълум муддат белгиланиб, тез фурсатларда бартараф этиш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилди.