Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАРДА МУҲИМ ТАДБИРЛАР БЕЛГИЛАНДИ

×

 2020-11-17 12:09:28    757

PDF yuklash
Chop etish



Данғара туманида ерларни шўр ювишга тайёрлашга бағишланган кўргазмали семинар ташкил этилди.

Семинарда вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров бошчилигида сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги масъул ходимлари, фермерлар, отряд аъзолари иштирок этди.

Ҳозирги асосий вазифа кузги-қишки мавсумда келгуси йил ҳосили учун замин тайёрлаш, яъни мавжуд коллектор-зовур тармоқларини ишчи ҳолатга келтирган ҳолда шўр ювиш тадбирларини сифатли ташкил этишдан иборат.

 

 

Семинарда отряд аъзоларига ерларни 40-45 см чуқурликда шудгорлаш, тайёрланган ер майдонларини шўр ювилаётган вақтида бир хилда текислаш зарурлиги тушунтириб ўтилди.

Вилоят раҳбари бу каби муҳим вазифалар олдидан отряд аъзолари, фермерлар билан суҳбатлашди.

Ҳар бир механизаторга иш бошидан пул маблағлари берилди. Бу сувчи-ю механизаторларни сидқидилдан меҳнат қилишга, пировардида келгуси йил ҳосилининг юқори бўлишига замин яратади.