Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Оилаларни иқтисодий ҳолатини яхшилаш учун 20-30 сотихдан ер ажратиб берилди.

×

 2020-06-18 17:29:56    899

PDF yuklash
Chop etish



Маълумки, давлатимиз раҳбарининг жорий йилда  Фарғона вилоятига ташрифи чоғида аҳолини камбағаллик мухитидан ҳоли қилиш юзасидан айтган фикр ва мулоҳазалари, кўрсатмаларига биноан Данғара туманида кам таъминланган аҳоли қатламини камайтириш юзасидан бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.


Жорий йил 17 июнь куни  Данғара  тумани ҳокими Ш.Тожихакимов бошчилигида худудларда яшовчи кам таъминланган, эҳтиёжманд, камбағаллик рўйхатига киритилган оилаларни иқтисодий ҳолатини яхшилаш, уларни камбағалликдан чиқариш ва даромадга йўналтириш мақсадида вилоятдан ташриф буюрган мутассадди рахбарлар иштирокида семинар бўлиб ўтди. Семинар давомида тумандаги “Гулмира” фермер хўжалиги томонидан ғалладан бўшаган ерларга шоли экилиб  камбағаллик рўйхатига киритилган оилаларни иқтисодий ҳолатини яхшилаш учун 20-30 сотихдан ер ажратиб берилди. Эндиликда улар бу ерда экилган шоли махсулотини парваришлаб, даромад олишади.