Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Савол: 2005 йилда оила қурганман 3 нафар вояга етмаган фарзандим бор, аёлим фарзандларни менга ташлаб, бошқа оила қуриб турмушга чиқиб кетган, мен мен аёлимдан алимент ундирсам бўладими?

 2022-11-24 09:19:44    331

PDF yuklash
Chop etish


Савол: 2005 йилда оила қурганман 3 нафар вояга етмаган фарзандим бор, аёлим фарзандларни менга ташлаб, бошқа оила қуриб турмушга чиқиб кетган, мен мен аёлимдан алимент ундирсам бўладими?

 

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 96-моддаси талабига кўра ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт эканлиги, вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилиши, вояга етмаган болаларга алимент тўлаш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаганда ёки алимент ихтиёрий равишда тўланмаганда ва ота-онадан бирортаси ҳам алимент ундириш тўғрисида судга даъво ёхуд ариза билан мурожаат қилмаган ҳолларда, васийлик ва ҳомийлик органлари, шунингдек ўн тўрт ёшга тўлган бола вояга етмаган боланинг таъминоти учун ота ёки онадан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақли эканлиги белгиланган.

Шунингдек, 97-моддаси талабига кўра вояга етмаган болаларига алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ҳамда вояга етган, меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенг эканлиги белгиланган.

Мазкур нормалардан келиб чиқи аёлингиздан фуқаролик судлари орқали даъво ёки ариза киритиш йўли билан алимент ундиришингиз мумкин.

Ота-онадан вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига ундириладиган алиментнинг миқдори суд томонидан алимент тўлаши шарт бўлган ота-онанинг оилавий ва моддий аҳволи ҳисобга олиниб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.


Данғара тумани

Адлия бўлими бошлиғи

Шукурулло Тиллаев