Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДАНҒАРА ТУМАНИДА СПОРТНИНГ ГАНДБОЛ ТУРИДАН ВОДИЙ ЛИГАСИ МУСОБАҚАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

×

 2021-02-26 16:02:39    634

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги     ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш, спортни оммавийлигини ошириш мақсадида, туман ҳокимлиги, спорт бўлими, вилоят гандбол федерацияси ҳамда болалар ўсмирлар спорт мактаби томонидан Данғара туманида спортнинг гандбол туридан ўсмирлар ва қизлар ўртасида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари терма жамолари ўртасида водий лигаси мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақанинг очилиш маросимида туман ҳокими сўзга чиқиб, мусобақа иштирокчиларига омад тилаб, сектор рахбарлари билан биргаликда  эсталик совғаларини топширди. Шундан сўнг водий лигаси гандбол мусобақасига старт берилди.


Ўтказилаётган мусобақада Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан 120 ортиқ спортчилар иштирок этмоқда. Мусобақалар давом этмоқда. Ушбу мусобақалар орқали аҳолининг турли қатламлари орасида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни мақсад қилган.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram