Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 68 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Данғара тумани Кенгашининг XI сессияси бўлиб ўтди.

×

 2020-09-11 18:06:21    858

PDF yuklash
Chop etish


Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Данғара тумани Кенгашининг XI сессияси бўлиб ўтди. Унда туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мактаб директорлари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

 Сессия ишига туман кенгаши депутати М.Мамурова раислик қилди.


Сессияда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 28 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича белгилаб берилган муҳим вазифалар ижроси юзасидан ҳудудлардаги эпидемиологик вазият ва шароитдан келиб чиқиб, мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида мактабларни санитар талабларга мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дезинфекция ишларини ташкил этиш, янги ўқув йилига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.

 



Кун тартибидаги масала юзасидан сўз олган туман ҳокими 1-сектор рахбари Ш.Тожиҳакимов тумандаги барча умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг ота-оналаридан ҳозирги кундаги пандемия шароитида 2020-2021 ўқув йилини қай тартибда давом эттиришлари бўйича сўровнома ўтказилгани унга кўра бугунги кунда мактаблар ва синфлар кесимида ананавий таълим олувчи ва масофавий таълим олувчи ўқувчилар рўйхатлари шакллантирилганлиги,  таълим муассасаларисида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланиши борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар хусусидаги маърузаси тингланди.


Туман сектор рахбарларининг ахборотидан сўнг сессия кун тартибидаги масала юзасидан туман ДСОМ раҳбари Шерматов Хайрулло Охунович ва туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Турсунов Шокиржон Шавкатжоновичларнинг ҳам ахборотлари тингланди.

Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.