Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ғалла йиғим-терими авжида

×

 2020-06-15 08:17:07    870

PDF yuklash
Chop etish


Дон ризқ-рўзимиз ҳисобланиб, уни нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олишда илғор фермер хўжаликлари  аъзолари тиним билмасдан меҳнат қилмоқдалар. Соҳибжон Маматоҳиров раҳбарлигидаги “Маматоҳир Б.К.Р.” фермер хўжалиги ғаллакорлари ҳам туманда биринчилардан бўлиб, буғдой ўримини қизғин бошлаб юбордилар. Бу йил 60 гектар майдонга сара дон уруғини экиб, ундан давлат қабул пунктига 236  тоннадан ошириб ҳосил топшириш ниятидалар. Буғдойни сифатли ўришда моҳир комбайнчилар Азаматжон Саидаҳмедов, Шохруҳбой Хайдаровлар жонбозлик кўрсатяптилар, шофёрлардан Ихтиёржон Бобоқулов , Йигитали Ҳайдаровлар давлатга кунига 6 тоннадан ортиқ ғаллани ўз вақтида етказиб бермоқдалар.

Моҳир ғаллакорлар бугун-эрта теримни тугаллаш арафасида.  

Мўминжон Мирзаев.