Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Пилламиз-тилламиз

×

 2020-05-13 14:17:16    908

PDF yuklash
Chop etish



Айни пайтда пиллакорларимиз ҳаётида маъсулиятли кунлар давом этмоқда. Ипак қуртларини сўнгги ёшида парваришлаётган кумуш тола ижодкорлари ҳадемай  “ғалвир”ни сувдан кўтарадилар.

Туманда 2600 нафар пиллакорларга 2900 қути қурт уруғи тарқатилган. Қурт боқиладиган хоналар  санитария қоидаларига мос ҳолга келтирилиб, сўкичаклар норма асосида ипак қуртлари боқишга мосланган. 145 гектар майдонда тут плантациялари мавжуд бўлиб, асосий озуқа базаси тўлиқ яратилган. Данғара, Сирдарё, Найманча, Ишонч, Истиқбол, Мулкобод ва Худойбердиев номли МТП ларимиздаги пиллакорларимиз учун барча қулайликлар мавжуд, улар ипак қуртларини сўнгги ёшида парваришяптилар, пешқадам пиллакорлар эса қуртларга аллақачон даста қўйганлар. Бугун-эрта улар пилла териш ва топширишни бошлаб юборадилар.

Чилги ҳосил- ипак қуртидан 160,4  тонна сифатли ҳосил етиштириш режаси албатта бажарилади. Бугунги ҳаракат ана шундан дарак бериб турибди.

Гўзалхон Жўраева,

Данғара “Агропилла”

МЧЖ раҳбари.