Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


МОҲИ РАМАЗОН ТАРТИБЛАРИ.

×

 2020-04-22 10:31:18    891

PDF yuklash
Chop etish




24 апрелдан мусулмонлар интиқиб кутган муборак Рамазони шариф ойи кириб келади. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши сизлардан ой давомида қуйидагиларга қатъий амал қилишингизни сўрайди:

  1. Рамазон ойида адо этиладиган таровиҳ намозлари масжидларда ўқилмайди. Таровиҳ намозларини уйда ўқиш тавсия этилади.
  2. Одамлар тўпланишининг олдини олиш мақсадида оммавий ифторликлар қилинмайди.  Яқин қариндошлар ва қўшнилар ҳам таклиф қилинмайди. Ифторлик қилишни ният қилган фуқаролар ифторликка атаган маблағларини маҳалла оқсоқоли билан маслаҳатлашган ҳолда эҳтиёжманд ёки кам таъминланган оилаларга моддий кўмак сифатида  сарфлашлари мақсадга мувофиқдир.
  3. Закот, фитр ва фидя маблағларини “Вақф” жамоат хайрия фонди ва унинг ҳудудий бўлимлари ҳисоб-рақамларига ўтказиш ёки ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига топшириш тавсия қилинади.
  4. Муқаддас ойда хатми Қуръонлар онлайн кўринишда ташкил этилади.

Карантин қоидаларига риоя қилиш ҳар бир фуқаронинг  бурчи эканлигини унутмаган ҳолда, хайрия ишларини амалга ошириш халқимизга хос эзгу фазилатлардан эканлиги ҳамиша ёдимизда турмоғи зарур.

Қадрли юртдошлар, тавсияларимизга амал қилган ҳолда Рамазон ойини тинчлик-омонликда, соғу-саломатликда ўтказиш барчамизга насиб этсин.

С. НУРИДДИНОВ,

туман “Саидаҳмадхон ҳожи” масжиди имом-ҳатиби.