Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Томорқадан олинаётган даромад оила бюджетининг салмоқли қисмини ташкил қилади.

×

 2020-04-10 09:05:46    930

PDF yuklash
Chop etish


   Бугунги кунда томорқачиликнинг ривожланиши одамларнинг яхши турмуш кечириши, қўшимча даромад олиш, озиқ-овқат мўл-кўлчилиги¬га эришиш, оилаларнинг моддий таъминотини яхшилаш ва аҳоли бандлигини таъминлашда катта аҳамият касб этмоқда. Бугунги карантин кунларида фуқаролардан уйда қолиш талаб этилмоқда. Томорқаси бор инсон бундан унумли фойдаланиши керак.


Данғара туманида бугунги кунда томорқадан самарали фойдаланиш йўлида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Томорқадан олинаётган даромад оила бюджетининг салмоқли қисмини ташкил қилади. Чунки кўплаб хонадон эгалари мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни тўлиқ таъминлаш билан чегараланиб қолмасдан, етиштирган маҳсулотини ортиқча қисмини сотиш билан қўшимча даромад олишга эришмоқдалар.


Томорқадан фойдаланиш борасида мамлакатимизда яратилаётган имкониятлар туман аҳолиси учун ғоят қўл келмоқда, сектор раҳбарлари биргаликда барча секторларда тизимли ишлар ташкил этмоқдалар. Махсус хизмат машиналарида маҳаллалар кесимида аҳоли эҳтиёжига қараб томорқалар учун кўчатлар етказиб

берилмоқда.