Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Aвтотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома олиш"

×

 2020-04-07 09:30:56    1375

PDF yuklash
Chop etish


 Рухсатномаларга бўлган талаб юқорилиги ҳисобга олиниб, давлат хизматлари марказларида иш режими 24 соатлик асосида ташкил қилинди.


Одатда янги хизмат жорий этилишидан олдин синовдан ўтказилади, 2-3 ой мобайнида хизмат кўрсатиш бўйича регламент ишлаб чиқилади, бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари тайёрланади, ходимлар ўқитилади. Талабноманинг асослилигини аниқлаш мезонлари ва ходимлар томонидан барча тафсилотларнинг тушунилиши муҳим аҳамият касб этади.

 Ҳозирги ҳолатда эса, янги хизмат 12 соатдан кам бўлган вақт ичида жорий этилди, онлайн-портал иши бир кеча-кундузда йўлга қўйилди, фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида эса, электрон рақамли имзонинг шартлиги талаби бекор қилинди, карантин сабабли уйга юборилган ходимлар жалб қилинди, зудлик билан уларни ўқитиш ишлари ташкиллаштирилди. Махсус комиссия томонидан тасдиқланган хизмат кўрсатиш тартиби эса 31 мартдан кучга кирди.

Шу кунларда қисқа вақт ичида 150 мингдан ортиқ талабнома келиб тушди, шундан республика бўйича 19 660 та рухсатнома берилди, 46402 тасига рад жавоби берилди, 10 004 таси талабгорларнинг ўзи томонидан қайтариб олинди.

Бир кунда барча давлат хизматлари марказларида 20 минг аризани кўриб чиқиш бўйича холис жисмоний имконият бор. Айни дамда уларни кўриб чиқиш жараёни ИИВ органлари вакиллари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Онлайн режимда ишлашга ўтилиши муносабати билан биринчи кунда кузатилганидек одамларнинг тўпланиб туриши ҳозирги кунда мутлақо бартараф этилди.

Қисқа вақт ичида Давлат хизматлари агентлиги катта узилишларсиз хизмат кўрсатишнинг янги тизимини, эҳтимол, жамият ҳаётидаги талаб энг юқори бўлган хизматлар тизимини йўлга қўйди.

У барча талабномаларни кўриб чиқиш учун зарур чораларни кўришни давом эттиради.

Шу билан бирга, кўпчилик стикерларнинг ортидан қувиб энг асосий масалани унутиб қўйди. Стикерлар – имтиёз эмас, улар шаҳар кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати сезиларли даражада камайган шароитда аҳолининг кескин эҳтиёжларини қондиришда узилишларнинг олдини олиш учун зарур.

Ахир, энг асосий мақсад — бу бизнинг, яқинларимизнинг саломатлигидир. Бутун дунёда коронавирус юқтириб олганлар сони 1 миллион нафардан, касалликдан вафот этганлар сони эса, 50 минг нафардан ошди. Бу бизга катта сабоқ, жамиятимизга эса катта чақириқдир.

Фурсатдан фойдаланиб, барча журналистлар ва блогерларни ушбу ҳолат юзасидан аҳоли ўртасида ва ижтимоий тармоқларда тўғри (холис) тушунтиришлар беришда ёрдам беришларини сўраймиз. Аризалар уйдан чиқмаган холда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) my.gov.uz орқали мурожаат қиладилар. Рухсатномани олиш учун:

-фуқаролик паспорти;

-автомототранспорт техник паспорти;

-Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари учун – тегишли туман ҳокимлигининг хати;

 

- тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

 

-лицензияланадиган фаолият турлари бўйича лицензия;

 

-рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат;

 

-ходимнинг меҳнат дафтарчаси ёки лавозимга тайинланганлиги тўғрисида буйруқ  илова қилинади.                                   

Данғара тумани   Давлат хизматлари бўлим бошлиғи  Абдумажид Кунишалиев.