Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара туманидаги озиқ-овқат дўконлари расталари бўшаб қолгани йўқ.

×

 2020-03-16 23:09:34    1028

PDF yuklash
Chop etish


Данғара тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати телеграм ижтимоий тармоқларида гўё - Коронавирус овозаси сабаб Фарғона вилояти Қўқон шаҳри ва Данғара туманида  озиқ-овқат дўконлари бўшаб қолди. Одамлар оммавий равишда ун, ёғ, шакар, картошка маҳсулотлари сотиб олди ҳақидаги хабар юзасидан қуйидагиларни билдиради.

Мазкур ахборот ҳақиқатдан йироқдир. Бугунги кунда Данғара туманида жойлашган барча савдо расталари ва озиқ-овқат дўконлари тўлиқ бўлиб,   туманнинг ҳар бир ҳудудида жойлашган  озиқ-овқат дўконларидаги      озиқ-овқат махсулотлар захираси етарли ва  маҳсулотлар белгиланган нархларда сотилмоқда.


Хабарингиз бор, Республикамизда коронавирус  пандэмияси эълон қилинган даврида осойишталикни таъминлаш мақсадида озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархларини  асоссиз оширилишига йўл қўймаслик учун  Данғара туманида масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда нархларнинг ўзгариши устидан назорат қилиш бўйича махсус ишчи гуруҳлари ташкил этилди.


Эзгулик ва меҳр-оқибат айёми бўлган Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан  туман ҳокими  А.Абдуллаевнинг  топшириғига асосан Данғара  туман деҳқон бозорларида озиқ-овқат  ярмаркалари иш бошлади.  Айни пайтда бу аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, халқимизнинг байрам дастурхони тўкин бўлишини таъминлашга хизмат қилади.