Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Мажбурий ижро бюроси Данғара туман бўлими М А Ъ Л У М О Т

×

 2020-03-12 09:13:18    981

PDF yuklash
Chop etish


Мажбурий ижро бюроси Данғара туман бўлими томонидан Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш, жумладан жиноят ишлари бўйича зарарлар ва жиноий жарималар ҳамда банклар фойдасига ундирувлари таъминланиши юзасидан.

 

М А Ъ Л У М О Т

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган мурожаатномаси Прокуратура органларига жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш бўйича бир қатор вазифалар юклатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур мурожаатномасида келиб чиққан ҳолда юклатилган вазифаларни бажариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуроратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан бюро органлари томонидан 2020 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган ва ижрога қаратилган.

“Йўл харитаси”да белгиланган асосий вазифалардан бири сифатида бюджетга маблағларни ўз муддатида тўлиқ ундирилишини, шулар қаторида жиноят натижасида давлат ва жамият манфаатларига етказилган зазарларни, жиноий жарималарни ҳамда банклар фойдасига ундирувларни кучайтириш лозимлиги ундирилиши белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Данғара туман бўлим томонидан бу борада самарали ишлар амалга оширилиб келинган.

Ҳусусан, бўлим давлат ижрочилари иш юритувига жорий 2020 йилнинг ўтган икки ойида жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукмига асосан жиноят оқибатида етказилган зараралрни ундириш билан боғлиқ жами 4 та 69,8 млн. сўмлик, шундан 2 та 3,0 млн. сўмлиги ўтган 2019 йилдан қолдик бўлиб ўтган ҳамда 2 та 66,8 млн. сўмлик жорий йилда келиб тушган ижро ҳужжатларидан иборат.

Бўлим давлат ижрочилари томонидан иш юритувидаги мазкур мазмундаги ижро ҳужжатлари бўйича ўз вақтида ва самарали олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 2 та 53,6 млн сўмлик жиноят натижасида етказилган зарарлар бўйича ижро ҳужжатлари амалда ундирилиши таъминланган.

Шунингдек бўлим давлат ижрочилари иш юритувига жорий 2020 йилнинг ўтган икки ойида жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукмига асосан белгиланган жиноий жарималарни ундириш билан боғлиқ жами 3 та 82,8 млн. сўмлик шундан 1 та 12,5 млн. сўмлиги ўтган
2019 йилдан қолдик бўлиб ўтган ҳамда 2 та 70,2 млн. сўмлик жорий йилда келиб тушган ижро ҳужжатларидан иборат.

Бўлим давлат ижрочилари томонидан иш юритувидаги мазкур мазмундаги ижро ҳужжатлари бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида барча жиноий жармалар тщлиы ундирилиб ижро ҳужжатлари амалда ундирили таъминланган.

Жумладан, Жиноят ишлари бўйича  Қўқон шаҳар судининг 26.11.2019 йилдаги ҳукмига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «в» банди 28,211-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилган фуқаро М.Х.Д.га нисбатан ЖКнинг 45-моддаси қўлланилиб 2 йил муддатга моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан махрум қилиниб, энг кам ойлик иш хақининг 300 баробари миқдорида 66,9 млн. сўм миқдорида жиноий жарима жазоси қўлланилган ва суднинг мазкур ҳукмига асосан ижро варақаси мажбурий ижро бюроси Данғара туман бўлимига юборилган.

Бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳужжати бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида фуқаро М.Х.Д.дан ушбу жиноий жарима нақд пул шаклида ундирилган ва ижро ҳужжати амалда тамомланиши таъминланган.

Бундан ташқари бўлим давлат ижрочилари иш юритувида банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб ушбу турдаги ундирув билан боғлиқ ижро ҳужатлари бўйича давлат ижрочилари томонидан ўз муддатида кечиктириб бўлинмайдиган ижро харакатлари олиб борилиши натижасида ундирувларни амалда тамомланиши таъминланиши самарадорлиги юқори бўлиб келмоқда.

Жумладан Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 19.08.2019 йилдаги ижро варақаси бўлиб давлат ижрочилари иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро варақада туманда фаолият юритувчи «ХХU3» МЧЖдан Наманган вилояти АТБ «Агробанк» Поп туман филиали фойдасига 200,0 млн. сўм кредитнинг асосий қарзи ва 18,2 млн. сўм фоизини ундириш белгиланган.

Бўлим давлат ижрочилари томонидан Бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳужжати бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида фуқаро «ХХU3» МЧЖдан
АТБ «Агробанк» Поп туман филиали фойдасига 200,0 млн. сўм кредитнинг асосий қарзи ва 18,2 млн. сўм фоизи шунингдек ижро ҳужжати бўйича давлат божи ва ижро йиғимлари нақд пул шаклида ундирилган ва ижро ҳужжати амалда тамомланиши таъминланган.

Бўлим томонидан бугунги кунда ушбу турдаги ва бюджетга ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича ижро харакатлари даво эттирилмоқда.

 

Мажбурий ижро бюроси

Данғара туман бўлими

Давлат ижрочиси: А.Қодиров