Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Мажбурий ижро бюроси Данғара туман бўлими М А Ъ Л У М О Т

×

 2020-01-31 09:49:33    1024

PDF yuklash
Chop etish



Мажбурий ижро бюроси Данғара туман бўлими томнидан 2019 йил давомида фаолиятда ошкораликни таъминлаш, энергия ресурслари ва сув истеъмолчиларининг масъулияти ҳамда ҳуқуқий маданиятини ошириш, қонунчиликни мужассамлаштириш юзасидан  МАЪЛУМОТНОМА 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ва ихтиёрий ижро этилиши, сув ҳамда энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши юзасидан истеъмолчиларнинг маданиятини юксалтириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.

         Мажбурий ижро бюроси Данғара бўлими томонидан
2019 йил давомида жами 626 та (2018 йил давомида 152 та) тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан тарғибот тадбирлари 474 тага ортган. Шундан 531 таси (137) ёки 84,8 фоизи оғзаки ва 95 таси (15) 15,2 фоизи оммавий ахборот воситаларида, ҳусусан 25 та (7) телевидениеда, 45 та (1) радиода, 10 та (3) матбуотда ва 15 та (4) интернет тармоқларида бюро фаолияти бўйича чиқишлар ташкил этилди. Оммавий ахборот воситалари орқали  чиқишлар ўтган йилга нисбатан 80 тага кўпайган. 

Бўлим томонидан 2019 йил давомида 95 та ОАВда қилинган чиқишларнинг 15 таси ёки 15,7% марказий ОАВда қилинган. Жумладан телевидение жами 25 та шундан 4 таси марказий ОАВ хисобланган “Менинг юртим 5” телеканали, интернет нашларида жами 15 та шундан 11 таси марказий ОАВ хисобланган “Фикр. уз” илмий оммабоп тармоғининг веб сайтида қилинган.

         Тарғибот тадбирлари соҳалар кесимида таҳлил қилинганида, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижро этиш юзасидан жами
212 та, шундан 50 таси ОАВда, яъни 5 та матбуотда, 11 та телевидениеда, 27 та радиода ва 7 та интернет тармоғи орқали қилинган чиқишлар, истеъмол қилинган энергия ва сув ресурслари учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш юзасидан жами 355 та тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб ушбу тадбирларнинг 39 таси ОАВда, яъни 5 та матбуотда, 8 та телевидениеда, 18 та радиода ва 8 та интернет тармоғи орқали қилинган чиқишларни ташкил этган.

 

Бўлим томонидан амалга оширилган тарғиботлар соҳалардаги улуши бўйича

Ўтказилган тарғибот тадбирларининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, аксарият тадбирлар истеъмол қилинган энергия ва сув ресурслари учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш юзасидан ўтказилган.

Бу ҳолат Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасида давлат ижрочилари томонидан кенг жамоатчиликка амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини кўтариш, фуқароларда қонунларни ҳурмат қилиш ва уларга сўзсиз итоат қилиб бориш ҳиссини уйғотиш борасида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини кучайтириш лозимлигини кўрсатмоқда.

    Бўлим томонидан амалга оширилган тарғибот тадбирлари хар бир    ходим кесимида амалга оширилган тарғиботлар сони таҳлил қилинганида 2019 йилн давомида хар бир ходим томонидан 11,5 тадан амалга оширилган тадбирларга тўғри келган.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ва ихтиёрий ижро этишда қарздорларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича жами 212 та (15) тарғибот тадбирлари амалга оширилган, шундан 162 та (9) оғзаки ва 50 та (6) оммавий ахборот воситаларида, хусусан 11 та (5) телевидениеда, 27 та (1) радиода, 5 та (0) матбуотда,  7 та (0) интернет тармоғида тарғибот тадбирлари амалга оширилди.

Энергия ресурслари истеъмолчиларининг масъулияти ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича жами 355 та (124) тарғибот тадбирлари амалга оширилган, шундан 316 та (115) оғзаки ва 39 та (9) оммавий ахборот воситаларида, хусусан 8 та (2) телевидения, 18 та (0) радио, 5 та (3) матбуотда, 8 та (4) интернет тармоғи орқали тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқиш юзасидан 24 (0) маротаба, коррупцияга қарши кураш бўйича 9 (0) маротаба, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан 23 (0) маротаба, бошқа мавзуларда 3 (13) маротаба қонунчилик тарғиботи ўтказилди.

         Оғзаки тарғибот тадбирларининг 510 (137) таси яшаш жойларида, 21 (0) таси иш жойларида ташкил этилган (жами оғзаки тарғибот тадбирларнинг 7 (1) таси бўлимнинг тақдимномалари муҳокамаси бўйича ўтказилган).

 

         Бўлим томонидан оммавий ахборот воситаларида қилинган чиқишларнинг 25 (5) таси телевидения, 45 (1) таси радио, 10 (3) таси матбуот, 15 (4) таси интернет тармоғи орқали амалга оширилган.

         Вилоят бўйича тарғибот тадбирлари ҳар бир ходим кесимида          3,8 тани ташкил қилиб, бу кўрсаткич бўлимда 11,5 тани ташкил қилиб вилоят кўрсаткичидан юқори бўлган.

Вилоят бўйича жами тарғибот тадбирларининг 29,6 фоизи оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилган бўлиб, Данғара (15,2) фоизни ташкил этиб вилоят кўрсаткичига салбий таъсир кўрсатган.

Бу даврда бўлим томонидан олиб борилган суриштирув ишлари бўйича киритилган 7 та тақдимномалар муҳокамасида иштирок этилган ҳолос, ваҳоланки олиб борилган терговга қадар текширув, суриштирув ишлари давомида бўлим суриштирувчиси томонидан
147 аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан 114 та тақдимномалар киритилган.

Ҳисоботларни расмийлаштиришда бўлим томонидан 7 та оғзаки тарғибот тадбирларини 3 таси (давра сухбати) ва 4 таси (Суд минбари) тарзида ўтказилганлиги ҳақида маълумотлар киритиб хатоликка йўл қўйган. Шунингдек амалга оширилган жами 531 та оғзаки тарғибот тадбирларининг 215 таси ёки 40,4% бўлим давлат инспекторларининг истеъмолчилар билан, давлат ижрочиларининг алимент ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлар билан ўтказиб борилган якка тартибдаги профилактик сухбат баёнларини ташкил этган ёки бирорта оғзаки тадбир бўйича уни ўтказилганлигини тасдиқловчи фотосуратлар мавжуд эмас.

Бундан ташқари бўлим томонидан Халқ депутатлари туман кенгашида, фаоллар йиғилишларида Мажбурий ижро бюроси фаолияти ва амалга оширилаётган амалий ишлар ҳақида маъруза қилинмаган.

         Шунингдек бўлим томонидан 2019 йил давомида атиги
1  маротаба туман ҳокимлигига суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси юзасидан ва 1 маротаба энергия ва сув ресурслари бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлаш юзасидан ҳамда 1 маротаба туман прокуратурасига суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси бўйича 2019 йилнинг 3 чораги якуни давомида Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ахборотлар берилган ҳолос ваҳоланки Бюро директорининг 10.10.2017 йилдаги “Комплекс таҳлил ўтказиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, фаолиятни такомиллаштириш борасида ишларни ташкил қилиш ва назорат самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 35-сонли буйруғида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, энергия ва сув ресурслари бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлаш ҳамда тезкор қидирув, суриштирув ва тергов масалалари юзасидан ишлар аҳволи хар чоракда умумлаштирилиши ҳамда натижаси бўйича бўйсунувчи тартибида Бюронинг юқори тузилмалари раҳбарларига, Халқ депутатлари туман кенгаши, туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ва ўзини ўзи бошқариш органларига ахборот бериб борилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.

Бюро директорининг 30.01.2019 йилдаги топшириғи билан тўлов маданияти паст шаклланган маҳалла фуқаролар йиғинларида тарғибот тадбирларини ўтказиш графиги тасдиқланган бўлиб, унга кўра туманда жами 48 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан 10 тасида яшовчи фуқаролар тўлов маданияти паст шаклланган аҳоли эканлиги аниқланган ва уларда жорий йил давомида тарғибот тадбирлари амалга оширилган.

Ҳусусан, интизомсиз маҳаллаларда жами 27 та тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 20 таси аҳоли билан бевосита оғзаки учрашувлар ўтказилиб, 7 та оммавий ахборот воситалари орқали, шундан 4 таси телевидение, 1 таси матбуот, 3 таси интернет тармоғи орқали амалга оширилган. Учрашувларнинг 8 таси сектор раҳбарлари иштирокида ўтказилган. 

Тарғибот тадбирларини амалга оширишда “Менинг юртим 5”, “Тоҳир-Бағдод”, “Мулоқот” телеканаллари билан бевосита ҳамкорликда бўлимда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасида, шунингдек, электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-тарож қилишнинг олдини олиш, қарздорликларни ундириш юзасидан бир неча маротаба лавҳалар тайёрланган.

         2019 йил 1-ярмида туман-шаҳар бўлимларига йўналтирувчи хат юборилиб, Қувасой шаҳар, Бувайда туманида 2-ярмида Данғара ва Олтиариқ туманларида режавий тадбир ижроси текширилиб, амалга оширилган ишлар давомида аниқланган камчиликлар юзасидан танбеҳ келиб тушган.

         Бошқарманинг 5-бўлими томонидан 01.07.2019 йил ҳолатига бўлган қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар барча ҳудудларга тўлиқ юборилиши таъминланган. 

 

 

Бўлим Мониторинг ва хисоб шўъбаси

катта инспектори 

У.К.Баркашев