Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара тумани Маданият марказида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан “Ҳоким ва Ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

×

 2020-01-06 20:26:26    1511

PDF yuklash
Chop etish


Данғара тумани Маданият марказида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан ёш тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларга кредитлар ажратишга кўмаклашиш, ёшларда тадбиркорлик билим ва кўникмаларини шакллантириш ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган “Ҳоким ва Ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.


Самимий ва ошкора руҳда ўтган тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши аъзолари, ўқувчилар, ёш тадбиркорлар, иқтидорли спортчилар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан вилоя ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилди. Жойида ҳал қилиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлар қаноатлантирилди.


Учрашувда ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажак режалари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапирди. Данғара туманида ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.