Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара МИБ кам таъминланган оилаларга ёрдам бермоқда

×

 2019-12-30 10:41:34    1071

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги давр одамларнинг дарду ташвишлари билан яшаш, уларнинг турмуш ташвишлари ва қувончларига шерик бўлиш, муаммоларини ижобий ҳал қилиш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

Шу нуқтаий назардан Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи А.Ш.Каримовнинг «Қайси маҳаллада иш тўғри ташкил этилиб, фуқаролар билан яқин ҳамкорлик ўрнатилган бўлса, ўша ерда ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳити ҳукм суради, ноҳуш ҳолатларга йўл қўйилмайди» деган устувор вазифалари бюро ходимларининг маҳалла жамиятида ҳам кўзи, ҳам қулоғи, ҳам уйғоқ виждони бўлиб келмоқда.

Баъзан кам таъминланган оилалар фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни белгиланган муддатда тўлай олмайди. Бунда, Бюронинг давлат инспектори томонидан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, вояга етмаган фарзандлари бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш, соғлиғини тиклаш ва якка-ёлғиз қариялар, ногиронларни          комунал тўловларидан бўлган қарзларини бартараф этишда Ўзбекистон Республикасининг “Ҳомийлик тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ тизимли ишлар ташкил қилинган.

Бюро ташаббуси билан Фарғона вилояти Данғара тумани бўлими томонидан кам таъминланган оилаларнинг ана шундай муаммолари ҳомийлар ёрдамида ҳал қилинмоқда.

Жумладан, бюронинг Данғара тумани бўлими томонидан жорий йилнинг декабрь ойида 34 та кам таъминланган оиланинг 9,3 млн. сўм электр энергияси, табиий газ ва бошқа тўловлардан бўлган қарздорлиги ҳомийлик йўли билан бартараф қилиниши таъминланди.

Данғара тумани Навбахор МФЙда яшовчи фуқаро О.Алимованинг табиий газдан 462 минг сўм қарздорлиги бўлиб, тўловга қобилиятсиз бўлгани сабабли бир неча ойдан буён тўлай олмасдан келаётган эди. Маҳалла фаоллари билан ўтказилган йиғилишда фуқаро З.Тошназаров томонидан фуқаро О.Алимованинг оиласига бу борада кўмаклашишини маълум қилди. Дастлабки қадам сифатида унинг табиий газдан бўлган қарзини нақд шаклда тўлиқ тўлаб берди.

Албатта тадбиркор ва саховатпеша инсонларнинг бу хайрли ва эзгу ишлари кўплаб кам таъминланган оилаларга мадад бўлмоқда.

Мисол, Данғара тумани Аризиктепа МФЙ, Маданият кўчасида яшовчи кекса отахон Қ.Аминовнинг аҳволи ҳаммасидан ҳам оғирроқ эди. Чунки у  якка-ёлғи электр энергиясидан оз эмас, кўп эмас нақд 1 миллион 779 минг сўм қарздор бўлиб қолганди. Давлат инспектори эса унинг яшаш уйини тармоқдан узиб қўйиши ҳам виждон тарозусига тўғри келмай қолганди. Масалага адолатли ечим топилди – Аризиктепа МФЙда маҳалла фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, хусусий тадбиркор М.Рахимов (ФИШ ўзгартилган) шахсий ташаббус кўрсатди ва ёлғиз яшаб келаётган кекса отахонга кўмаклашиб, электр энергиясидан бўлган барча қарзларини тўлаб берди. Отахоннинг узундан-узун қилган дуолари барчанинг дилларини хушнуд қилди.

Мазкур олиб борилаётган эзгу ишлар ҳақиқатан эҳтиёжманд ва давлат кўмагига муҳтож бўлган кам таъминланган оилаларнинг Бюро томонидан ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминланишига хизмат қилмоқда.

Шуни таъкидлаш ўринлики, жойларда ўтказилаётган йиғилишларда ҳомийлик қилиш истагини билдираётган фуқароларимизнинг кўплиги ва етарлича топилаётганлиги юзага келаётган муаммоларнинг калити бўлмоқда десак муболаға бўлмас эҳтимол. Ҳозирда шу каби ҳайрия тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.

 

МИБ Данғара туман бўлими

бошлиғи ўринбосари:                                                               С.Т.Назарматов