Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара тумани Маданият марказида болажонлар учун янги йил байрами тадбири ташкил этилди.

×

 2019-12-28 17:01:27    1654

PDF yuklash
Chop etish


2020 йил кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди. Айни шу дамда қалбларимизни  йил сарҳисобию, янги йил байрам шукуҳи қамраб олган. Данғара тумани Маданият саройи ховлисида туман аҳолиси учун "Янги йил арчаси" қад рослади.


Данғара тумани Маданият марказида болажонлар учун янги йил байрами тадбири ташкил этилди. Юз-кўзларида қувонч ва шодлик, ўзларига кўрсатилаётган чексиз эътибор ҳамда ғамхўрликдан мамнунлик ифодаси балқиган болажонлар иштирокида ўтган тадбирда туман ҳокими С. Аминжонов барчани байрам билан қизғин қутлади.


Маданият марказида бўлиб ўтган тадбирда болажонлар учун қизиқарли томоша ва саҳна кўринишлари намоиш этилди. Болажонларнинг шўх-шодон куй-қўшиқлари байрам тадбирига ўзгача файз киритди.  Барча ташриф бюрган жажжи болажонларга янги йил совғаси улашилди. Болалар турли эртак қаҳрамонлари билан бирга қўшиқлар куйлаб, рақсга тушдилар. Байрам тадбирлари мунтазам давом этмоқда.