Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилояти Данғара туман бўлими

×

 2019-12-24 08:33:55    1405

PDF yuklash
Chop etish


              МАЪЛУМОТНОМА

 

Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилояти Данғара туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прократураси ҳузуридаги Мажбурий  ижро бюроси  ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан тасдиқланган  “Энергия ресурслари  ва сув таъминоти  бўйича  мавжуд умидсиз ва асоссиз қарздорликларни  ўрганиш  тўғрисида”ги  қўшма фармойишига асосан Данғара туманида Энергия ресурлари  ва сув таъминоти  бўйича  мавжуд умидсиз ва асоссиз қарздорликларни хатловдан ўтказиш бўйича маъсул ташкилотларининг 27.03.2018 йил кунги 1-сонли қўшма фармойиши тасдиқланиб, ушбу фармойиш ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 2018-2019 йиллар давомида қўшма фармойишга асосан хўжалик юритувчи  субъектлар  ва маиший  истеъмолчиларнинг  энергия ресурслари ва сув таъминоти  бўйича мавжуд умидсиз ва асоссиз  қарздорликларни  ҳисобдан чиқариш учун “Энергия ресурслари бўйича мавжуд умидсиз ва асоссиз хисобланган қарздорликлар бўйича расмийлаштириладиган далолатномаларга илова қилиниши керак бўлган хужжатлар намунаси” да кўрсатилган хужжатлар истеъмолчилар кесимида тайёрланиб, электр энергияси бўйича 548 та истеъмолчиларнинг 1 млрд 209 млн 852 минг сўмлик нореал ва 411 та истеъмолчиларнинг 340 млн 626 минг сўмлик умидсиз қарздорликлар шунингдек, табиий газ бўйича   108  та истеъмолчиларнинг 56 млн 978  минг сўмлик нореал қарздорликлар аниқланиб, ПК электрон ҳисоб ва “Биллинггаз”дастурларига киритиш орқали нореал қарздорликлар бартараф қилинган.

 

 

МИБ Данғара туман бўлими

мониторинг ва хисоб шўъбаси

инспектори                                                                                                             М.М.Азамов