Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара туманида 8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27-йиллиги муносабати билан "Фаровон хаёт кафолати" номли байрам тадбири ўтказилди.

×

 2019-12-07 10:03:49    1678

PDF yuklash
Chop etish


Данғара тумани маданият марказида 8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27-йиллиги муносабати билан "Фаровон хаёт кафолати" номли байрам тадбири ўтказилди.


Тадбирда туман ҳокими сўзга чиқиб бугунги кунда юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари Бош Қомусимиз ҳимоясида ўзаро ҳамжиҳатлик ва тотувликда яшаб меҳнат қилмоқда. Уларнинг ўз тили, миллий анъана  ва урф-одатларини давом эттиришлари,  Ўзбекистон фуқароси сифатида эмин-эркин яшашлари Бош Қомусимиз билан кафолотланганлиги ва барчани Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27-йиллиги билан табриклади.


Мамлакатимиз Бош Қомусида жамият ва давлат, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тузилиш ҳамда фаолиятининг асосий принциплари, уларнинг ваколатлари, фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва бурчлари, жамият ва шахс ўртасидаги муносабатлар  белгилаб берилган. Амалдаги барча қонунлар ва бошқа ҳужжатлар Конституция негизида ва унга мувофиқ тарзда қабул қилинади.




Бош Қомусимиз - Ўзбекистон Республикаси     Конституцияси дунёда ҳеч кимдан кам эмаслигимизни, тенглар ичра тенглигимизни, келажаги буюк давлат қуришга бел боғлаган бағри кенг, кўп миллатли Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатловчи ҳужжат сифатида бизнинг йўлларимизни чароғон этувчи юлдуздир. Суверен ва демократик давлат қуриш йўлидан қатъий бораётган Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси     Конституциямиз билан фахрланади. Чунки, у бахтимизнинг қомусидир.