Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара туманида Ахборот кутубхона марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

×

 2019-12-06 18:22:46    2372

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг маънавиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва санъатимизни янада ривожлантириш, ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ижодкорларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш, ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусдан бири ҳам бевосита мазкур масалага дахлдорлиги билан катта аҳамиятга эга.


 

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 6-7 май кунлари Фарғона вилояти ташрифи чоғида Данғара тумани аҳолиси, айниқса, ёшларга замонавий қулайликларга эга кутубхона қурилиши топшириғини берган эди. Қисқа муддат ичида “Водий юксак омад таъмир” масъулияти чекланган жамияти қурувчи-бунёдкорлари томонидан туман марказида ушбу муҳташам маърифат ва маънавият маскани қад ростлади. Бунинг учун қарийб 5 миллиард сўм маблағ сарфланди.Кутубхона қурилишида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси ва вилоят ҳокимлигининг хизмати катта бўлди. Данғара тумани ахолиси ва китоб севарлар учун  туман марказидаги Ахборот кутубхона марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Энг замонавий усулда бунёд этилган Ахборот кутубхона марказининг очилиш маросимида:

 

Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Файзулло Қосимов

 Алишир Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Тешабаева Умида Алимжановна

 

Данғара тумани ҳокими  Саидмурод Ғуломович Аминжонов

 

Қўқон Давлат Педагогика институти Ўзбек тили ва адабиёти фанлари факультети декани, филология фанлар номзоди, доцент Қобилова Зебохон Бакировналар сўзга чиқишиб бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида вилоятда ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда. Мазкур янги бунёд этилган ахборот-кутубхона марказида китобхонлар учун барча қулай шароитлар яратилган бўлиб, замонавий компьютер ва жиҳозлар билан таъминланган. 20 мингдан ортиқ китоб фондига эга бу маскан данғараликлар учун байрамга муносиб туҳфа бўлди

 

Очилиш маросимига ташриф буюрганлар Ахборот кутубхона марказида турли тиллардаги энг сара асарлар китохонлар  учун тақдим қилинганлиги ва марказда йўлга қўйилган хизматлар билан яқиндан танишишди.