Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара туманида “Халқаро ногиронлар куни” кенг нишонланди.

×

 2019-12-03 14:01:49    1780

PDF yuklash
Chop etish


“Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили 3 декабр “Халқаро ногиронлар куни” сифатида республикамизда кенг нишонланиши Ўзбекистонда истиқомат қилаётган ногиронларга ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир.

 

Данғара туманидаги оммавий-маданий тадбирлар ўтказиш марказида  халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб байрам тадбири ташкил этилди.

 

Тадбирнинг очилиш маросимидаги Данғара тумани ҳокими С.Аминжонов сўзга чиқиб, юртимизда ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги, айниқса, жисмоний чекланган шахслар давлатимиз томонидан ҳар тарафлама қўллаб-қувватланаётганлиги, бу борада туманда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳам четда қолишмаётганлиги ҳақида таъкидладилар.



Шундан сўнг тадбир меҳмонларига туман ҳокимлиги, сектор рахбарлари ва  ҳомийларнинг совғалари топширилди.


Тадбирда санъаткорлар томонидан куйланган куй-қўшиқлар, имконяти чекланганлар томонидан ижро этилган рақслар уларнинг кайфиятини кўтаришга ва ҳаётга бўлган иштиёқини оширишга хизмат қилади.