Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мажбурий ижро бюроси Данғара туман бўлими М А Ъ Л У М О Т
2019-11-22 10:30:30 2953
Мажбурий ижро бюроси Данғара туман бўлими томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва сув чиқариш тармоқларига ноқонуний уланиш, энергия ресурслари ва ичимлик сувини талон-тарож қилиниши оқибатида аниқланган зарарнинг ундирилиш аҳволи, аниқланган ҳуқуқбузарликларни маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда
маиший ва улгуржи истеъмолчилар кесимида ўрганиш юзасидан
М А Ъ Л У М О Т
18.11.2019 йил Данғара тумани
Мажбурий ижро бюроси Данғара тумани бўлими томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва сув чиқариш тармоқларига ноқонуний уланиш, энергия ресурслари ва ичимлик сувини талон-тарож қилиниши оқибатида аниқланган зарар миқдори, етказилган зарарнинг ундирилиш аҳволи, аниқланган ҳуқуқбузарликларни маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда маиший ва улгуржи истеъмолчилар кесимида ўрганилиб таҳлил қилинди.
Ўрганиш давомида, туманда мавжуд жами 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг 40 тасида ёки 78,4 фоизида 102 та 1 млрд. 015,4 млн. сўмлик энергия ресурсларини талон-тарож қилиш, ноқонуний тармоққа уланиб олиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, мазкур аниқланган ҳуқуқбузарликларни 68 таси маиший истеъмолчилар ва 23 таси улгуржи истеъмолчилар томонидан содир этилганлиги маълум бўлди.
Таҳлилга кўра, 102 та 1 млрд. 015,4 млн. сўмлик ҳуқуқбузарликларни 95 таси бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 101-моддаси тартибида маъмурий баённомалар тузилган бўлиб, шундан 76 таси электр энергиясидан 266,3 млн. сўмлик ва 19 таси 350,9 млн. сўмлик табиий газ тармоғидан ноқонуний уланиб фойдаланиш натижасида аниқланган ҳуқуқбузарликларни, шунингдек 7 та ҳолатда жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, шундан 5 таси электр энергиясидан 83,9 млн. сўмлик ва 2 таси 314,2 млн. сўмлик табиий газ тармоғидан ноқонуний фойдаланиш натижасида аниқланган жиноятлар ташкил қилади.
Шунингдек, аниқланган жами 7 та жиноят ҳақидаги хабарларнинг 4 таси ҳуқуқбузарлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг талаблари асосида берилган ихтиёрий муддатларда зарарларни қоплаганлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар мазкур кодексининг 84-моддаси 1-қисми 8-банди билан жиноят иши қўзғатиш рад этилган бўлса, 2 таси Жиноят кодексининг 36-моддаси ва Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатиш рад этилган ҳамда 1 та тўпланган материаллар Жиноят кодексининг 1852-моддаси билан ҳуқуқбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб судга юборилган.
Бундан ташқари, 102 та 1 млрд. 015,4 млн. сўмлик ҳуқубузарликлар натижасида етказилган зарарларнинг 913,8 млн. сўмлик ёки 90 фоизи, шундан жиноят ишлари бўйича аниқланган зарарларни тўлиқ ундирилиши таъминланган.
Бўлим томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан 20 та маъмурий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 313-моддаси тартибида ҳамда 15 та жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 297-моддаси талабида ҳуқуқбузарлик сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар аниқланиб, тегишли давлат органига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига, жамоат бирлашмасига ёки мансабдор шахсларга юқорида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда бартараф қилиш юзасидан тақдимномалар киритилган.
Бюронинг Данғара тумани бўлими ходимлари келгусида ҳам Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Президент қарорлари асосида зиммаларига юклатилган вазифаларни сўзсиз бажаралишини таъминлаш учун бор имкониятларини сафарбар этади.