Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара тумани ҳокимининг тадбиркорларга мурожаати қабул қилинди.

×

 2019-11-15 16:39:54    1854

PDF yuklash
Chop etish


Данғара тумани ҳокимининг тадбиркорларга мурожаати қабул қилинди

Ҳурматли тадбиркорлар!

 

Иқтисодиётимиз таянчи бўлган соҳада машаққатли меҳнати билан аввало ўзини, қолаверса минглаб фуқароларимизни даромад манбаи билан таъминлаб келаётган қадрли юртдошлар!


Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун яратиб берилаётган имкониятлар, туманимиздаги мавжуд табиий ва меҳнат ресурслари, қулай инфратузилма объектларидан янада самарали фойдаланган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, мавжудларини кенгайтириш, модернизация қилиш, инвестицияларни жалб этиш орқали иқтисодиётимизни ривожлантиришга чорловчи Мурожаатномамни Сиз азизларга маълум қилмоқчиман.

Ўтган қисқа давр мобайнида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида соҳада туб ислоҳотлар амалга оширилди. Ушбу ислоҳотлар натижасида, бугунги кунда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун қулай ишбилармонлик муҳити пайдо бўлди.

Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун ер участкалари ва давлат мулки бўлган бино-иншоотларни харид қилишда online аукцион тизими яратилдики, натижада тадбиркорларни узоқ вақтдан буён қийнаб келаётган субъектив тўсиқлар олди олинди ҳамда шаффоф муҳит пайдо бўлди. Бу тизим орқали ҳар қандай тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги шахснинг қайси манзил ва қандай вақт бўлишидан қатъий назар, Республикамизнинг барча ҳудудидаги ер участкалари ва           бино-иншоотлари ҳамда уларнинг нархлари тўғрисида маълумот олиш, аукцион савдоларида иштирок этишлари учун имконият яратилди.

Сизларнинг фаолиятингиз кафолати, ҳақ-ҳуқуқларингиз ҳимояси, қулай шарт-шароитларни яратиш, қўллаб-қувватлаш ва фаолиятга тўсқинлик қилаётган тартиб-таомилларни соддалаштириш, бекор қилишга қаратилган юқоридаги каби ҳуқуқий-меъёрий хужжатлар ҳамда механизмларнинг барчаси юртимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш, бу орқали халқимиз турмуш даражасини яхшилаш ҳамда давлатимиз қудратини оширишга қаратилган.

Сиз тадбиркорлар ватанимиз тараққиёти учун ҳам бевосита, ҳам билвосита жуда муҳим таъсир кучига эгасизлар. Туманда фаолият юритаётган  3341 та тадбикорлик субъектлари фаолияти сабабли, ушбу тадбиркорлар нафақат ўзини, балки 16 минг нафардан ортиқ тумандошларимиз бандлиги таъминланиб, хонадонларига ризқ-рўз кирмоқда, орзу-умидлари ушалмоқда.

Сизларнинг ишбилармонлик қобилиятингиз чет эл инвеститцияларини жалб қилаётганинггиз натижасида бугун туманимизда импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш хажми ортмоқда.

  Шунингдек, Сизларнинг фаолиятингиз орқали шакллантирилаётган бюджет маблағлари орқали ижтимоий соҳа, жумладан соғлиқни сақлаш, мактабгача ва халқ таълими, спорт, маданият каби соҳалар ривожланиб бормоқда.

  Ушбу орқали Сиздан муҳтарам Президентимиз томонидан яратиб берилаётган имтиёз ва имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда ўз тадбиркорлик салоҳиятингиздан тўлиқ фойдаланиб, аввало ўзингиз ва оилангиз, бу орқали эса юртимиз тараққиётига ўзингизнинг бебахо хиссангизни қўшишингизни сўраб қоламан.

  Бу борада Сизларнинг барча мурожаатларингизни зудлик билан кўриб чиқилишига ва қонуний ҳал этилишига туман ҳокими сифатида шахсан кафолат бераман.

 


Данғара тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда туман ҳокими С.Аминжонов тадбиркорларга доимо кўмакчи эканлигини билдириб, уларга тўсиқ бўлаётган муаммоларни тинглади. Тадбиркорларнинг саволларига мутасадди идоралар вакиллари атрофлича жавоб қайтарди.