Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Raddiya va Munosabat. "Marifat" gazetasining online nashriga.

×

 2019-10-16 14:15:02    1253

PDF yuklash
Chop etish


“Маърифат” газетасининг online нашрида 11.10.2019 кундаги эълон қилинган “Ўз тилига ҳокимлик қилолмаётган ҳоким”номли ушбу мақоладаги бандларни таҳлил натижасида, ушбу бўхтон гапларни асослантиришдан олдин, баъзи маълумотларни келтириб ўтмоқчимиз. Туман ҳокимлигида ҳақиқатдан ҳам ҳар душанба куни аппарат йиғилишлари ўтказилиб, йиғилишга айнан кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилади. Жумладан, 2019 йилда 1 октябрь кунига қадар жами 39 маротаба аппарат йиғилишлари ўтказилган бўлса, шундан 7 тасида кун тартибидаги масаладан келиб чиқиб, мактаб директорлари таклиф этилган. Бу аппарат йиғилишларида 2019 йил ёзги таътил даврида болаларни соғломлаштириш ишларини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатига оид масалалар кўриб чиқилган ва муҳокама этилган. Ушбу аппарат йиғилишларида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд камчиликлар муҳокама қилиниб, муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилган. Натижада, ушбу аппарат йиғилишларида мактаб раҳбарлари томонидан билдирилган мавжуд муаммолар, таклифлардан келиб чиқиб, бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, - Наманган вилояти Поп тумани Чодак қишлоғидаги “Нилуфар” оромгоҳида (2013 йилдан буён таъмирталаблиги боис, ишламай турган, 2018 йилда туман ҳокими ташаббуси билан хомийларни жалб этган ҳолда тўлиқ таъмирдан чиқарилган ва тўлиқ жиҳозланган) жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Натижада, ушбу оромгоҳда 3 мавсумда 450 нафар, мактабларда ташкил этилган кундузги оромгоҳларда 1200 нафардан зиёд болалар соғломлаштирилди; - август ойида туман Халқ таълими тизимида меҳнат қилган нафақадаги фахрий устозларнинг 120 нафари “Нилуфар” оромгоҳида дам олдирилди; - шу йилнинг ўзида 9 та мактабларнинг (1, 9, 10, 12, 21, 26, 29, 35 ҳамда 38-мактаблар) 1160 метр ташқи деворлари замонавий кўринишда янгилаб чиқилди; - хомийлик асосида мактабларга 10 мингдан зиёд бадиий китоблар тўпламлари етказиб берилди. Бошқа маданий-маърифий тадбирлар юқори савияда ташкиллаштирилди. Яна бир қатор ижобий ечим топган масалалар ҳам борки, гарчи бу масалалар ечимига ҳоким биринчи навбатда масъул бўлсада, уларнинг тезкорлик билан ва тўлақонли ҳал этилишида айнан аппарат йиғилишларидаги юзма-юз муҳокамалар муҳим ўрин эгаллайди. Жумладан, 23 сентябр куни ўтказилган аппарат йиғилишда ижтимоий муассасаларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, бу бўйича муқадам ўрганилган камчиликларни бартараф этилиши таҳлил қилиниб, муҳокама қилинган. Туман ҳокимининг Халқ таълими бўлими мудири ўз вколатлари доирасидаги вазифаларни бажармаганлиги учун танбеҳ бергани рост. Чунки, муқаддам ўтказилган аппарат йиғилишларида мудир бошлиқ бир қатор директорлар ҳозирда бирор бир чет тили у ёқда турсин, рус тилини ҳам билмаслиги, АКТ дан фойдалана олмаслигини очиқ тан олишган. Туман ҳокими томонидан раҳбар шахс, ўсиб келаётган ёш авлоднинг муносиб кадр бўлиб шаклланишига ўрнак бўладиган жихатлар талаб даражасида эмаслиги тушунтирилиб, ҳар бир раҳбарга ўз устида ишлаши ва муайян чет тили, АКТ дан фойдаланиш бўйича етарли билимга эга бўлиши ҳамда бугунги кундаги сиёсий жараёнлардан мунтазам хабардор бўлиб, унинг мазмун-моҳиятини аҳолига, биринчи навбатда ўз меҳнат жамоаси ва ўқувчиларига етказиб бориши талаб қилиб қўйилган эди. Бироқ, орадан бир неча ой ўтган бўлса ҳам бу борада ўзгариш бўлмаганлиги сабабли, ҳоким томонидан таълим тизими мутасаддилари аввалгидек ўз фаолиятига дахли бўлмаган ишларга жалб этилмаётган бўлсада, нима сабабдан ўз устида ишламаётганлиги танқид қилинди. Айнан 23 октябр санасида ўтказилган йиғилишда ҳам Халқ таълими бўлими мудири А.Содиқовга бир кун аввалги юртимизда содир бўлган оламшумул воқелик бўйича фикри сўралди (чунки, шу куни бокс бўйича жаҳон чемпионатида бутун дунёни ўзига қаратиб, чемпион бўлган спортчиларимизни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтган ва ОАВ да кенг ёритилган эди). Бироқ, туман Халқ таълими бўлими мудири А.Содиқов ва бошқа айрим мактаб директорлари бу воқеликдан бехабар эканлигини маълум қилишди. Шундан сўнг туман ҳокими томонидан юртимизда бўлаётган ҳар бир воқеликка, айниқса ёш авлодга намуна бўладиган бундай воқеликларга эътиборли бўлишни, буни мактаб ўқувчилари орасида янада батафсил тарғиб этиб, уларда фахр туйғусини шакллантириш, уларга ҳавас уйғотиш ва издошларини яратиш лозимлиги уқтириб ўтилди. Агар “талабчанлик жуда қаттиқ” деб фикр билдираётган раҳбарлар белгиланган вкколати доирасидаги ишларни бажариш учун бирор-бир натижа кўрсата олмаётган бўлса, туманнинг 30 мингдан ортиқ фарзандига таълим бериш масъулияти юклатилган лавозимда ишлаш у ким бўлишидан қатъий назар, хеч кимга тушиб қолгани йўқ. Нашрингизнинг online саҳифасида газетанинг асосий мақсади “таълим-тарбияга оид барча масалаларни давлат, эл-юрт манфаати нуқтаи-назаридан ўрганиш, ....” деб кўрсатиб қўйилган бўлсада, бир томонлама фикрни маҳкам тутиб олиб, оламга жар солмасдан, хар томонлама тўлиқ фикр юритиши лозим, ҳокимлик ҳам давлатнинг бир қисми эканлиги, унинг ҳам манфаатини ўрганиш таҳририят мажбур эканлиги унутган кўринади, ахборот тарқатишдан ўйланмасдан, тегишли мутасадди ходимлар билан журналист суриштирувини олиб бормасдан, тўғридан-тўғри оммавий аҳборот воситаларида ёлғон хабар тарқатишдан қандай маънони тушуниш мумкин. Қолаверса, ушбу ахборотда “Халқ таълими вазирининг Назорат-ҳуқуқий хизмати берган маълумотга кўра.....” деб асослантириб, айнан шу сатр остида эса вазирнинг Назорат-ҳуқуқий хизмати томонидан ижтимоий тармоқларда “Фарғона ҳокимининг тунги селекторда чақиртирилган мактаб раҳбарлари аварияда ҳалок бўлди” номли мақола тафсилотлари ўрганилганлиги, ўрганиш натижаларига кўра эса мақола Фарғона вилояти ҳокими шаънига бўхтонлиги, ҳолат бутунлай бошқача кўринишда кечганлигини ўз фикрингиз билан тасдиқлаб турибди. Қайси ишонч билан яна Назорат-ҳуқуқий хизмат маълумотини батафсил ўрганмасдан туриб, дастак қилиб олинганлиги ажабланарли. Ёки нашрнинг ҳокимлар номи билан боғлаб, “мухлис” йиғиб, эртага маълумот бўхтонлиги аён бўлиб қолса, барча айбни Назорат-ҳуқуқий хизмат маълумоти эди, дея улар гарданига илиб, сувдан қуруқ чиқиш одатий ҳолга айланиб қолдими? Ҳурматли “Маърифат” тахриряти, шу сабабли Сиздан муайян шахс шаънига баҳо беришдан олдин масалани ҳар томонлама холис ва батафсил ўрганган ҳолда хулоса чиқаришингизни ҳамда ўрганиш натижаларини қайта нашр этишингизни сўраймиз. Данғара тумани ҳокимлиги матбуот рахбари. У.Усмонов