Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг VII-чақириқ 4-сессияси бўлиб ўтди.
2025-01-24 17:30:13 811
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессия бошида 2025 йилда Данғара туманинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури ўқиб эшиттирилди.
Сессия давомида сектор рахбарларининг аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида 2024-йил 4-чорак давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида хисоботлари эшитилди.
2024 йил 4-чорагида Данғара тумани ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ҳамда ташкилотлар раҳбарларининг мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан Данғара тумани Халқ қабулхонаси мудири Б.Мамажоновнинг ахбороти тингланди.
Шунингдек кун тартибига киритилган бошқа масалалар кўриб чиқилиб сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.