Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара тумани ҳокимлигида аҳолига ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий семинар ташкил этилди.
2025-01-07 17:37:49 163
Данғара тумани ҳокимлигида аҳолига ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Убайдуллаев Мирзохид Муродилович, туман ҳокимининг ўринбосарлари, махалла ходимлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар рахбарлари иштирок этишди.
Семинар давомида аҳолига ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш схемалари тўғрисида тўлиқ маълумотлар бериб ўтилди.
Ижарага берилган ер майдонларида «бир контур — бир маҳсулот» тамойилига амал қилиниши, сифатли уруғлик материаллари, минерал ўғитлар, кимёвий воситалар ва сув етказиб бериш бўйича таклифлар айтиб ўтилди.
Шунингдек, ер майдонларига экинларни ўз вақтида экилишини ташкил этиш ҳамда етиштирилган маҳсулотни бозор нархларида лидер тадбиркорларга ёки бошқа харидорларга сотилишида кўмаклаш бўйича топшириқлар бериб ўтилди.