Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Янги йил арафасида 9 нафар Данғаралик болалар Президент совғаси: УЙ-ЖОЙГА ЭГА БЎЛИШДИ

×

 2024-12-30 15:35:53    1852

PDF yuklash
Chop etish



 Янги йил байрами арафасида Данғара туманида истиқомат қилувчи, ота-она мехридан эрта айрилган 9 нафар болалар Президентимизнинг чин маънода оталарча ғамхўрлигини хис этишиб, Президент совғаси сифатида бепул уй-жойларни қабул қилиб олишди.
Юртбошимиз томонидан аҳолининг ижтимоий кўмакка мухтож қатламини қўллаб-қувватлаш йўналишидаги сиёсатининг ушбу намунаси - бу ёшлар қалбига бир умрга унутилмас қувонч туйғуларини мухрлади.  Уй-жойлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ҳарид қилиниб, Данғара тумани ҳокимлиги, Данғара тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида ёшларга тантанали равишда топширилди.