Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг VII-чақириқ 3-сессияси бўлиб ўтди
2024-12-27 17:55:10 235
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессия ишида “Ўзбекистон-2030” стратегиясини Данғара туманида сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида;
Данғара туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
Хотин-қизларни қўллаб қуватлаш уларга тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга кўмаклашиш, шунингдек хотин-қизларнинг хуқуқлари ва қонунинй манфаатларини химоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар
Aҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, бирламчи кафолатланган бепул тиббий хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 18- февралдаги 63-сонли буйруғига асосан аҳолини бепул дори-дармонлар билан таъминлаш, тиббиёт бирлашмасини малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича 2024 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди
Сессия якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.