Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан жорий йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
2024-12-25 17:25:12 364
Данғара тумани ҳокимлигида Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан жорий йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда махалла ходимлари, имом хатиблар, отин ойилар ва тегишли ташкилот вакиллари иштирок этди.
Данғара туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Азизованинг жорий йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан хисоботи эшитилди.
Йиғилиш давомида оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга ошрилаётган ишлар ҳамда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, қариндош ва эрта никоҳнинг салбий оқибатлари юзасидан маълумотлар тахлил қилиб ўтилди.