Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг VII-чақириқ 2-сессияси бўлиб ўтди
2024-12-17 14:22:36 659
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияни халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Ш.Тожихакимов очди ва олиб борди.
Халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши доимий комиссиялар таркибини, иш юритиш бўйича йўриқномасини туман Кенгаши котибияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш бўйича Халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши котибияти мудири Эргашев Икромжон Махмуджонович маълумот бериб ўтди.
Шунингдек туман молия бўлими мудири томонидан жамоатчилик фикри асосида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга қўшимча маблағлар ажратиш тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Туман Кенгаши депутати Хамралиева Зиёдахон Абдуфатоевна умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун яратилган тиббий хизмат ҳолатини ўрганиш маълумот бериб ўтди.
Сессия давомида кун тартибига киритилган бошқа масалалар кўриб чиқилиб, сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.