Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
2024-10-07 17:06:56 1504
Данғара тумани ҳокимлигида "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ, "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ ва "Марказий банк" вакиллари туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашди
Очиқ мулоқот давомида кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашнинг узлуксизлиги ва барқарорлигини таъминлаш, банк ва микромолиялаштириш ҳизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида қабул қилинган қарор ва фармонларнинг мазмум моҳияти кенг тушунтирилиб ўтилди.
Очиқ мулоқотда туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар, тадбиркорлик қилиш истагидаги ёшлар ва маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари томонидан берилган саволларга вакиллар ҳамда банк мутахассислари томонидан жавоб бериб ўтилди.