Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара туманида аҳолини бизнесга жалб қилиш бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Акрамовнинг МУРОЖААТИ

 2024-09-24 16:31:10    396

PDF yuklash
Chop etish


Данғара  туманида аҳолини бизнесга жалб қилиш бўйича
туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Акрамовнинг
МУРОЖААТИ

 

Ассалому алайкум, тумандошлар!

 

Давлатимиз раҳбари бошчилигида 2024 йил 12-август кунги Бухоро вилояти мисолида ўтказилган селектор йиғилиш якунларида қилинган маърузалари ва берилган топшириқлари асосида Данғара туманида томорқадан самарали фойдаланиш, маҳалларда саноат биноларини ташкил этиш ҳамда саноат, савдо, хизмат ва замонавий агротехнологиялар соҳасида “драйвер” лойиҳа ишга тушириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш борасида “Сайҳунобод, Уйчи, Зарбдор ва Гиждувон туманлари” тажрибаси асосида ишлар ташкил этилмоқда. Жумладан:

 

Сайхунобод тажрибаси яъни иқтисодий комплекс ташкилотларининг маҳаллага тушиб, хонадонбай ишлаш тизими асосида ҳар бир маҳалладаги хонадонлар учун молиявий пакет қилиб берилиши белгиланди. Бу орқали туманда 5,2 минг аҳоли бандлигини таъминлаш мумкин бўлади.

Жумладан, ҳар бир махаллада 50 тадан жами 2300 та камбағал оилаларни танлаб олиниб, 7,4 млрд.сўм маблағ ҳисобига 471 та хонадонларга молиявий кўмаклар берилди.

  Йил якунига қадар яна 1800 дан ортик хонадонларга молиявий кўмак берилади. 

  Шунингдек хар бир махалла хоким ёрдамчилари ва бириктирилган банклар билан биргаликда 10 тадан лойихалар шакллантирилиб, жорий йилнинг 1 август кунига қадар 469 та лойихаларда 53 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилиб, 934 та иш ўринлари ташкил этилди.

  Йил якунига қадар хар бир махалладан яна 20 тадан туман бўйича жами 920 та лойихалар шакллантириш режалаштирилган. Бугунги кунга қадар 43,2 млрд.сўм қийматидаги 878 та лойиҳаларда 1268 та янги иш ўринлари  рўйҳати шакллантирилиб, платформага киритилди.

  Жумладан, август ойида режадаги 138 та лойиха ўрнига 22,8 млрд.сўм қийматидаги 531 та  (384,8%) лойиҳалар ишга туширилиб, платформага киритилди  ва бунинг ҳисобига 711 та иш ўринлар ташкил этилди.

Уйчи тумани тажрибаси асосида июль-декабр (2-ярим йиллик) ойлари мобайнида тижорат банклари мижозлари билан 15 та учрашувлар ўтказиш ва ушбу орқали 2222 та иш ўринлари яратиш режалаштирилган бўлиб, Амалда бугунги кун холатига банклар томонидан 7 та учрашувлар ўтказилиб, 1046 та иш ўринлари яратилди (47%).

Жумладан, сентябр ойида 1 та учрашув ташкил этилиб, 279 та иш ўринлари яратилди.

 

Зарбдор тумани тажрибаси асосида туманда мавжуд имконият ва заҳираларни аниқлаш ва улардан фойдаланиш орқали 106,4 млрд. сўмлик
23 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига жами  980 нафар иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунга қадар 75,4 млрд.сўмлик 19 та лойихалар  ишга туширилиб 765 та янги иш ўринлари яратилди.

 

Ғиждувон тажрибаси асосида туманда тадбиркорлар билан “Маҳаллабай” ишлаб чиқаришга ихтисослашган 8 та маҳаллаларда 15 тадан “Тепага ўсадиган” 120 та саноат лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш орқали 828 нафар ишсиз фуқароларни иш билан бандлигини таъминлаш ва доимий даромадга эга бўлиши таъминланиши режалаштирилган бўлиб, амалда шу кунга қадар 14 та саноат лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 261 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

 

Бундан ташқари туманимиз иш ўринларини ташкил қилишда қуйидаги молиявий инструментлардан фойдаланилди. Ҳусусан туманимизда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 485,6 млрд. сўмлик кредитлар ажратилди.         

Шундан, АТ Халқ банки Данғара БХМ томонидан 11 та кичик ва ўрта бизнес субъектларига 1,4 млрд. сўмлик, 19 та якка тартибдаги тадбиркорларга 1,8 млрд. сўмлик ҳамда 2080 нафар фуқароларга 29,6 млрд сўмлик кредитлар ажратилди. Шундан “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури доирасида 1179 нафар аҳолига 16,9 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди ва 1500 нафардан ортиқ ишсиз оила аъзоларининг бандлиги таъминланди.

“Агробанк” АТБ Данғара филиалида томонидан 2024 йил давомида 65 та мижозга 12,0 млрд.сўм кредит ажратилди. Соҳалар кесимида  қишлоқ хўжалиги бўйича сув тежовчи технолигия жорий этиш учун 25 та фермер хўжалигига 7,3 млрд.сўм, лазерли ер тикислагич сотиб олиш учун 6 та фермер хўжалига 1,5 млрд.сўм, “Бизнес Ривожлантириш Банки” маблағлари хисобидан 36 та мижозга 3,2 млрд.сўм ва чакана бизнес йўналиши бўйича 16 та мижозга 882 млн. сўмлик кредитлар ажратилди.