Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
65 нафар Аёллар ҳамда ёшларга субсидия асосида меҳнат анжомлари топширилди
2024-08-22 18:06:51 293
Данғара туманидаги маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларнинг доимий даромад манбаини шакллантириш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.
Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами арафасида Данғара туманидаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда хотин-қизлар фаоллари тавсиясига асосан “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий-ҳимояга мухтож, ишсиз ҳамда касб-ҳунарга ўқитилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида тикув машиналари топширилди.
Тадбир давомида ёшлар етакчилари тавсиясига асосан рўйхатга олинган ишсиз ёшларга мотокультиватор, ноутбуклар, тикув машиналари ҳамда бошқа меҳнат анжомлари топширилди.
Тадбирда туман ҳокими иштирок этиб, топширилган мехнат анжомларидан самарали фойдаланишлари ва ўз оилаларига даромад келтиришлари тўғрисида тикидлаб ўтилди.