Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик
2024-07-29 17:37:50 692
Данғара туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида олиб борилган тизимли ишлар натижасида аҳолини иссиқлик ҳамда электр энергияси билан узлуксиз таъминлашда мавжуд муаммоларни бартараф қилишга ҳамда бу борада юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, Данғара тумани Шопўлат МФЙ Шопўлат қишлоғида 2024-2025 йиллар куз қиш мавсумига тайёргарлик чора-тадбирлари доирасида туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан қишлоқ ҳудудидаги эскирган электр узатиш тармоқлари олиб ташланиб, янги тармоқлар тортиш ишлари олиб борилмоқда.